Мазкур мақолада XIX асрнинг сўнги чораги – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигининг сиѐсий маъмурий бирликлари, аҳолисининг этник таркиби хусусидаги
тадқиқотчининг фикр-мулоҳазалари қисқача баѐн қилинган. Унда асосан Бухоро амирлигининг маъмурий-ҳудудий тузилиши, аҳолиси, аҳоли таркиби, этник гуруҳларнинг жойлашган ҳудуди, сўзлашув тили ҳақида сўз боради. Шунингдек мақолада Бухоро амирлигининг муҳим марказий ҳудуди бўлган Бухоро вилояти маъмурий бирликлари аҳолиси билан боғлиқ жой номлари ва уларнинг этник таркиби билан қисқача танишиб чиқиш шуни кўрсатадики, вилоят ўнлаб туман ва бир неча юзлаб қишлоқлардан иборат бўлганлигига эътибор қартилган.